Ру En O'z
20 Апрель 2023 1267

Угомда слалом бўйича мамлакат чемпионатининг ғолиб ва совриндорлари аниқланмоқда

Тошкент вилоятидаги Угом дарёсида слаломда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон чемпионати ва назорат-синов мусобақалари бўлиб ўтмоқда. Синов мусобақалари 23 апрелгача давом этади. Унинг якунида терма жамоа мураббийлар штаби жорий йил ўтадиган Париж-2024 Олимпиадасига лицензион жаҳон чемпионати, шунингдек, қитъа чемпионати ва Осиё ўйинлари, Жаҳон кубоги босқичларида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган таркибни шакллантириб олади. Қуйида катталар ўртасидаги асосий дастурларда мамлакат чемпионатида ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олган спортчилар билан танишинг: 

С1М: 

1. Алибек Темиргалиев 

2. Анвар Клевлеев 

3. Абубакр Буканов 

К1М:

1. Жонибек Темиргалиев 

2. Баркамол Мирзаҳамдамов 

3. Шаҳобиддин Болтабоев

Text to speech