Ру En O'z
20 Апрель 2023 888

Чавандозимиз Европадаги мусобақада қатнашмоқда

Ўзбекистонлик чавандозларнинг халқаро мусобақалардаги иштироки ортиб бормоқда. Хусусан, конкурчимиз Бекзод Рўзмуҳаммедов бугун Бельгияданинг Опглаббек шаҳрида старт оладиган нуфузли турнирда иштирокини бошлайди.

23 апрелга қадар давом этадиган мусобақа CSIYH1* таснифида ўтади. Ҳамюртимизга баҳслар давомида “Эмеральд Эб” лақабли тулпори ҳамроҳлик қилади. Олимпиада қатнашчилари, кўплаб нуфузли турнирларнинг ғолиб ва совриндорлари ўз омадини синаб кўрадиган бўлажак турнирда юртдошимизга омад тилаймиз.

Text to speech