Ру En O'z
20 Апрель 2023 1844

Элдорбек Усмонов ўз рекордини яна янгилади

Маълум қилганимиздек, айни кунларда пойтахтимиздаги Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида сузиш бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақанинг ортда қолган куни бир қатор аҳамиятли натижалар билан ёдда қолди. Кундузги дастурда Элдорбек Усмонов 50 метрга баттерфляй усулида сузиш баҳсларида 23.47 сония натижа қайд этиб, янги мамлакат рекордини ўрнатиш баробарида жорий йил Японияда ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган эди. Ёш сузувчимиз кечки дастурда ҳам муваффақиятли чиқишини давом эттирди. Финалда у 23.41 сония билан ўз рекордини янгилади ва олтин медалга сазовор бўлди. Батафсил:

50 м брасс (эркаклар)
1. Искандар Саъдуллаев (РОСММ, Республика Олий спорт маҳорати мактаби) – 29.44
2. Беҳруз Ахтамов (РОПСТТМ, Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази) – 29.86
3. Аброрбек Абдуллаев (Хоразм вил.) – 30.42

50 м брасс (аёллар)
1. Ситора Одилова (Навоий вил.) – 34.94
2. Маҳдия Мухторова (Андижон вил.) – 35.36

50 м баттерфляй (эркаклар)
1. Элдорбек Усмонов (Андижон вил.) – 23.41 (Ўзбекистон рекорди)
2. Абдулазиз Абдумажидов (Андижон вил.) – 25.44
3. Натан Муҳитдинов (РОСММ) – 25.50

200 м эркин усул (эркаклар)
1. Егор Петряков (РОСММ) – 1:55.76
2. Бекмурод Кенжаев (Тошкент ш.) – 1:56.48
3. Озодбек Ҳамраев (РОПСТТМ) – 1:57.59

200 м эркин усул (аёллар)
1. Анастасия Зелинская (РОСММ) – 2:13.28
2. Осиёхон Ражапова (Андижон вил.) – 2:15.67

200 м чалқанча (эркаклар)
1. Мердан Атаев (Туркманистон) – 2:12.65
2. Кирилл Абдуллаев (РОСММ) – 2:14.74

200 м чалқанча (аёллар)
1. Ульяна Назмутдинова (РОСММ) – 2:29.48

Эстафета 4х100 м (эркаклар)
1. РОСММ – 4:02.66
2. Туркманистон – 4:07.19
3. РОПСТТМ - 4:07.37

Эстафета 4х100 м (аёллар)
1. Навоий вил. – 4:52.11
2. РОПСТТМ – 5:07.35
3. Туркманистон – 5:09.09

Text to speech