Ру En O'z
19 Апрель 2023 1190

Элдорбек Усмоновдан янги рекорд

Айни кунларда пойтахтимиздаги Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида сузиш бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақанинг бугунги дастурида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Элдорбек Усмонов 50 метрга баттерфляй усулида сузиш йўналишида 23.47 сония қайд этиб, Ўзбекистон рекордини янгилади.

Бундан аввалги рекорд ҳам унга тегишли бўлиб, 23.86 сонияни ташкил этган. Яна бир аҳамиятли томони, бу натижа жорий йил Япониянинг Фукуока шаҳрида ўтадиган жаҳон чемпионатининг «А» нормативига мос келиб, ҳамюртимизга дунё биринчилиги йўлланмасини ҳам тақдим қилди.

Text to speech