Ру En O'z
4 Май 2021 2612

Дилноза Бакирова ҳамда Шоҳсанам Тошпўлатовани табриклаймиз!

Бугун каратэ WKF бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Дилноза Бакирова ҳамда пара-сузиш бўйича Рио-2016 Паралимпиадаси совриндори Шоҳсанам Тошпўлатова ўз таваллуд айёмларини нишонлашмоқда.

Дилноза Бакирова 1986 йил 4 май куни таваллуд топган. Спортчилик фаолияти давомида бир қатор муваффақиятларга эришган кун қаҳрамони эндиликда терма жамоа мураббийлар штабида фаолият олиб бормоқда. Ҳозирда терма жамоамизни Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи мусобақага тайёрламоқда.

Шоҳсанам Тошпўлатова 1997 йил 4 май куни Андижон вилоятида таваллуд топган. Пара-сузиш бўйича жаҳон чемпионати ва жаҳон кубокларида бир неча бор шоҳсупага кўтарилган. 2016 йил Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтган Паралимпия ўйинларида 2 та бронза медалини қўлга киритиб, делегациямизнинг оламшумул ғалабасига ўз ҳиссасини қўшган. Тошпўлатова, шунингдек, Индонезияда ўтган Пара-Осиё ўйинларида ҳам бир неча бор чемпионлик унвонига эга бўлди. Шоҳсанам ўтган йили пара-сузиш бўйича жаҳон чемпионатида ҳам муваффақиятли иштирок этиб, Токио Паралимпиадасига йўлланма олган.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ҳар икки вакилимизни бугунги таваллуд айёми билан муборакбод этиб, уларга узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилаб қолади.

Text to speech