Ру En O'z
18 Апрель 2023 1178

Ёш бешкурашчиларимизнинг натижалари барқарор ўсиб бормоқда

Замонавий бешкураш бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Иссиқ-Кўл вилояти (Қирғизистон)даги йиғини қизғин давом этмоқда. Россия, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон каби терма жамоалар билан ташкил этилаётган машғулотларда ёш атлетларимиз катта тажриба тўплашмоқда.

Қайд этиш жоиз, йиғин доирасида ўтаётган назорат машқлари спортчиларимизнинг натижалари ўсганини кўрсатмоқда. Ўқ отиш йўналишида 4 босқичда 40 нафар атлет ўртасида ташкил этилган ана шундай беллашувлардан бирида ҳамюртимиз Михаил Кокозиди энг яхши натижани қайд этиб, биринчи ўринни қўлга киритди.

Мазкур баҳсларда ёш спортчимиз маҳоратли рақиблари орасида ўзини йўқотиб қўймади. Ушбу назорат машқи орқали мураббийлар штаби атлетларимизнинг психологик тайёргарлигини яна бир карра кўздан кечириб, қандай хатолар устида ишлаш кераклигини белгилаб олди.

Text to speech