Ру En O'z
4 Май 2021 1727

Тошкентлик рапирачилар жамоавий баҳсда тенгсиз

Пойтахтимизда давом этаётган қиличбозлик бўйича катталар ўртасидаги мамлакат чемпионатида навбатдаги кун ортда қолди. Унда рапира бўйича жамоавий йўналишда ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди.

Кутилганидек, ушбу дастурда тошкентлик рапира усталари бош совринни ўзларида олиб қолишди. Аёллар баҳсида фарғоналик қиличбозлар, эркаклар ўртасида эса аралаш жамоа вакиллари ғолибларга қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилишди.

Қиличбозлик. Ўзбекистон чемпионати.
Рапира, аёллар (жамоавий):
1. Тошкент-1
2. Фарғона
3. Тошкент-5

Эркаклар:
1. Тошкент-1
2. Аралаш жамоа
3. Андижон-1

Text to speech