Ру En O'z
16 Апрель 2023 1012

Дзюдочиларимиз Япония йиғинида

Дзюдо бўйича Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоасининг Япониядаги ўқув-машғулот йиғини қизғин давом этмоқда. Келаси ой Қатарда ўтадиган жаҳон чемпионатига асосий тайёргарлик вазифасини ўтаб бераётган ушбу йиғинда ҳамюртларимиз Япония термасининг асосий ва захира таркиб аъзолари, шунингдек, яна бир қатор давлат вакиллари билан тажриба алмашишмоқда. Машғулотлар 19 апрелга қадар ўтказилади.

Text to speech