Ру En O'z
15 Апрель 2023 1044

Жаҳон кубоги босқичини кумуш ва бронза медаллари билан бошладик

Бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда ўтаётган Жаҳон кубогининг учинчи босқичида илк медалларига сазовор бўлди. Мусобақа доирасида биринчи медаллар жамланмаси яккалик йўналишининг кўпкураш дастурида ўйналиб, унда ҳамюртимиз Тахмина Икромова кумуш медални қўлга киритди. Шунингдек, гуруҳ машқининг 3 тасма ва 2 та тўп дастурида қизларимиз бронза медаллари билан тақдирланишди.

Яккалик, кўпкураш
1. София Рафаэли (Италия) - 131.85 балл
2. Тахмина Икромова (Ўзбекистон) - 126.25
3. Маргарита Колосов (Германия) - 125.20

Жамоавий (3 тасмва ва 2 тўп)
1. Хитой – 63.50
2. Германия - 57.70
3. Ўзбекистон - 57.30

Text to speech