Ру En O'z
15 Апрель 2023 1604

Бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги босқичининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Маълум қилганимиздек, Тошкентда бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг учинчи босқичига старт берилди. Биринчи кун доирасида саралаш беллашувлари ниҳоясига етгач мусобақанинг тантанали очилиш маросими ўтказилди.

Маросимда Халқаро гимнастика федерацияси (FIG), Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, мамлакат гимнастика федерацияси раҳбарияти, мусобақа меҳмонлари иштирок этишди. Тадбирнинг расмий қисмида Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икрамов сўз олиб, мамлакатимизда хотин-қизлар спорти, хусусан, гимнастика турларига қаратилаётган улкан эътибор ҳақида тўхталиб ўтди ва мусобақа иштирокчиларига омад тилади. Шундан сўнг саҳналаштирилган бадиий чиқишлар, шўх куй-қўшиқлар меҳмонларга янада кўтаринки кайфият улашди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақада дунёнинг 31 мамлакатидан ташриф буюрган маҳоратли гимнастика усталари медаллар учун кураш олиб боришмоқда. Баҳсларнинг илк ғолиблари бугун аниқланади.

Text to speech