Ру En O'z
14 Апрель 2023 1174

Спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатини 11 та медаль билан якунладик

Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида спорт курашлари бўйича қитъа биринчилиги ўз якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин, 5 та кумуш ва 5 та бронза, жами 11 та медалга сазовор бўлди.

Мусобақанинг якуний кунида Бобур Исломов (-86 кг) бронза медали учун кечган беллашувда ғалаба қозониб, учинчи ўринни қўлга киритди. Мазкур қитъа биринчилигида шоҳсупага кўтарилган спортчиларимизни эслаб ўтамиз:

Олтин медаль:
-67 кг: Аброр Атабоев (юнон-рум кураши)

Кумуш медаль:
-63 кг: Шермуҳаммад Шарибжонов (юнон-рум кураши)
-50 кг: Жасмина Иммаева (аёллар кураши)
-57 кг: Лайло Собирова (аёллар кураши)
-70 кг: Зафарбек Отахонов (эркин кураш)
-79 кг: Бекзод Абдураҳмонов (эркин кураш)

Бронза медаль:
-55 кг: Ихтиёр Ботиров (юнон-рум кураши)
-87 кг: Жалгасбай Бердимуратов (юнон-рум кураши)
-53 кг: Актенге Кеунимжаева (аёллар кураши)
-86 кг: Бобур Исломов (эркин кураш)
-97 кг: Махсуд Вейсалов (эркин кураш)

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ушбу натижа билан Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси, спортчи ва мураббийларимизни қутлайди.

Text to speech