14 Апрель 2023
1159
Тўрт нафар полвонимиз бронза медали учун курашади
Остона шаҳрида ниҳоясига етаётган спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатининг охирги кунида медаллар учун курашадиган атлетлар номи аниқ бўлди. Унга кўра, сўнгги кун дастурида Ўзбекистон терма жамоасининг 4 нафар вакили учинчи ўрин учун баҳс олиб борадиган бўлди. Кечки дастурда шоҳсупага кўтарилиш учун гиламга чиқадиган ҳамюртларимиз ва уларнинг рақиблари билан танишинг:
-61 кг: Сардор Рўзимов – Тувшинтулга Туменбилег (Мўғулистон)
-86 кг: Бобур Исломов – Венг Чоу (Цингапур)
-92 кг: Ажинияз Сапарниязов – Ганхуяг Ганбатар (Мўғулистон)
-125 кг: Сардорбек Холматов – Кумар Анируд (Ҳиндистон)