Ру En O'z
3 Май 2021 2468

“Спортни сев, спорт билан яша!”: Сирдарё залларини бадминтончилар эгаллади

Республикамиз бўйлаб ўтказилаётган “Спортни сев, спорт билан яша!” оммавий мусобақасида навбатдаги ой баҳслари старт олди. Тақвим режага кўра, Сирдарё вилоятида стол тенниси беллашувлари якунланиб, бадминтон баҳслари ўтказилмоқда.

Апрель ойи ушбу вилоятда иштирокчилар сони бўйича катта ўсишга эришилди. Ҳисоб-китобларга кўра, сўнгги ой ичида вилоятнинг 226 маҳалласидан 13 мингга яқин иштирокчилар стол теннисида ўз омадини синаб кўришди. Гулистон шаҳрида ўтган финал босқичида вилоятнинг сара стол тенниси усталари куч синашди.

Ўғил болалар:
1. Х.Юсупов (Мирзаобод тумани)
2. Ш.Бозоров (Оқолтин тумани)
3. О.Боймуродов (Гулистон шаҳри)

Қизлар:
1. М.Имомалиева (Оқолтин тумани),
2. З.Шомуродова ( Сирдарё тумани) ,
3. Н.Тагаева (Мирзаобод тумани)

Вилоятнинг Бойовут, Гулистон ва Сирдарё туманларида бадминтон бўйича саралаш баҳслари старт олди.

Text to speech