14 Апрель 2023
1164
Тошкентда бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
16 апрелга қадар давом этадиган мусобақада 31 мамлакатдан ташриф буюрган спортчилар ғолиблик учун баҳс олиб боришади.
Регламентга кўра, бугун ҳалқа ва тўпдаги саралаш баҳслари бўлиб ўтади. Шунингдек, ушбу кун дастуридан тантанали очилиш маросими ҳам ўрин олган.
Эслатиб ўтамиз, беллашувларда Тахмина Икромова ҳамда Ёсмина Раҳимова яккалик, Екатерина Фетисова, Рухшона Деҳқонова, Шаҳзода Ибрагимова, Наргиза Жуманиёзова, Мумтоза Исъҳоқзода, Иродахон Содиқова гуруҳ машқида юртимиз шарафини ҳимоя қилишмоқда.