Ру En O'z
13 Апрель 2023 1106

Кунни учта медаль билан якунладик

Спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатида навбатдаги кун беллашувлари ўз ниҳоясига етди. Кечки дастурдан ўрин олган баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси 2 та кумуш ва 1та бронза медалларига сазовор бўлди.

-70 кг вазн тоифасининг финалида гиламга чиққан Зафарбек Отахонов қозоғистонлик Санжар Досановга 0:2, -79 кг тоифасининг ҳал қилувчи баҳсида эса Бекзод Абдураҳмонов бошқа бир қозоғистонлик атлет Болат Сакаевга 4:7 ҳисобида имкониятни бой берди. Шу тариқа, ҳар икки полвонимиз мазкур қитъа биринчилигини кумуш медаль билан якунлашди.

Чемпионатда терма жамоамиз ҳисобига ёзилган яна бир бронза медалига Махсуд Вейсалов муаллифлик қилди. -97 кг вазнда учинчи ўрин учун баҳс олиб борган ҳамюртимиз ҳиндистонлик Дипак Дипакдан 12:9 ҳисобида устидан келди.

Text to speech