Ру En O'z
13 Апрель 2023 1238

Футболчи қизларимиз Париж-2024 йўлланмалари учун курашни кузда давом эттиришади

Осиё футбол конфедерацияси аёллар футболи бўйича Париж-2024 Олимпия ўйинларига Осиё минтақасининг 2-босқич саралаш баҳслари қайси саналарда бўлиб ўтишини тасдиқлади. Унга кўра, ушбу босқич 2023 йилнинг 23 октябридан 1 ноябрига қадар ўтказилади.

Унда КХДР, Япония, Австралия, Хитой, Жанубий Корея, Ўзбекистон, Вьетнам, Хитой Таипейи, Таиланд, Филиппин, Ҳиндистон, Эрон термалари баҳс олиб боришади. Иккинчи даврага қуръа ташлаш маросими 2023 йил 18 май куни Куала-Лумпурдаги ОФК қароргоҳида бўлиб ўтади.

Text to speech