Ру En O'z
13 Апрель 2023 1138

Отахонов ва Абдураҳмонов финалда, яна 2 полвонимиз бронза медали учун курашади

Остона шаҳри мезбонлик қилаётган спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатида бешинчи кун доирасидан ўрин олган саралаш баҳслари якунланди. Эркин кураш бўйича ўтаётган ушбу кун дастурида 4 нафар полвонимиз кечки дастурда гиламга чиқадиган бўлди.

Мусобақада мағлубиятсиз одимлаётган Зафарбек Отахонов (-70 кг) ҳамда Бекзод Абдураҳмонов (-79 кг) финал йўлланмасини қўлга киритишди. Аҳамиятиси, ҳар икки атлетимиз ҳам чемпионлик учун мезбон курашчиларни мағлуб этишлари керак. Шунингдек, ярим финалда имкониятни бой берган Умиджон Жалолов (-65 кг) ва Махсуд Вейсалов (-97 кг) бронза медали учун гиламга чиқишади. Жуфтликлар:

Финал:
-70 кг: Зафарбек Отахонов – Санжар Досжанов (Қозоғистон) 
-79 кг: Бекзод Абдураҳмонов – Болат Сакаев (Қозоғистон) 

Бронза медали учун:
-65 кг: Умиджон Жалолов – Улукбек Жолдошбеков (Қирғизистон) 
-97 кг: Махсуд Вейсалов – Дипак Дипак (Ҳиндистон)

Text to speech