13 Апрель 2023
1361
Навбат эркин курашчиларга
Спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатида эркин кураш усталарига ҳам навбат етиб келди. Қозоғистонда ўтаётган ушбу мусобақанинг бугунги кунида Токио-2020 Олимпиадаси совриндори Бекзод Абдураҳмонов, Буэнос-Айрес-2018 ўсмирлар Олимпиадаси чемпиони Умиджон Жалолов каби таниқли полвонларимиз гиламга чиқишади. Ҳамюртларимиз чемпионатни қуйидаги рақибларга қарши бошлашади:
-57 кг: Нодиржон Сафаров – Сунгвон Ким (Жанубий Корея)
-65 кг: Умиджон Жалолов – Дивошан Фернандо (Шри-Ланка)
-70 кг: Зафарбек Отахонов – Муляс Ядав (Ҳиндистон)
-79 кг: Бекзод Абдураҳмонов – Гунву Ли (Жанубий Корея) / Шуҳрат Бозоров (Тожикистон)
-97 кг: Махсуд Вейсалов – Жухван Сео (Жанубий Корея)