Тўртинчи кун, тўртинчи финал!
Қозоғистонда ўтаётган спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатининг тўртинчи кунида медаллар учун гиламга чиқадиган спортчилар номи маълум бўлмоқда. Қувонарлиси, бугун ҳам Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси кечки дастурда чемпионлик учун беллашади.
-57 кг вазн тоифасида курашаётган Лайло Собирова чорак финалда қозоғистонлик Нилуфар Раимовани, ярим финалда қирғизистонлик Бермет Нуридин кизини катта қийинчиликсиз мағлубиятга учратишга эришди. Энди у олтин медаль учун 2021 йилги жаҳон чемпионати совриндори япониялик Нанжо Саега қарши баҳс олиб боради. Шунингдек, Актенге Кеунимжаева (-53 кг), Дилфуза Аимбетова (-62 кг) ҳамда Светлана Оқназарова (-72 кг) бронза медали учун курашишади.
Финал:
-57 кг: Лайло Собирова – Нанжо Сае (Япония)
Бронза медали учун:
-53 кг: Актенге Кеунимжаева – Ли Ден (Хитой)
-62 кг: Дилфуза Аимбетова – Нонока Озаки (Япония)
-72 кг: Светлана Оқназарова – Ритика Ритика (Ҳиндистон)