Ру En O'z
12 Апрель 2023 1571

Жаҳон кубогига тайёргарлик юқори даражада бўлди

Бугун Перу пойтахти Лима шаҳрида ўқ отиш спорти бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олади. Унда иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси масъулиятли мусобақадан аввал Жанубий Америка очиқ кубогида қатнашди.

Мазкур турнирнинг биринчи кунида пневматик милтиқдан отиш дастурида ҳамюртларимиз иккита олтин медалга сазовор бўлгани ҳақида маълум қилган эдик. Шундан сўнг спортчиларимиз яна 2 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлишди. Шу тариқа мерганларимиз ушбу мусобақада жами 7 та медаль жамғаришди. Турнир давомида шоҳсупага кўтарилган спортчиларимиз:

Олтин медаль:
Пневматик тўппонча, микст: Муҳаммад Камалов, Ситора Эргашбоева
Пневматик тўппонча, эркаклар ўртасида жамоавий дастур
Пневматик милтиқ, эркаклар: Жавоҳир Соҳибов
Пневматик милтиқ, аёллар: Гулбону Қамбарбекова

Кумуш медаль:
Пневматик тўппонча, эркаклар: Муҳаммад Камалов

Бронза медаль:
Пневматик милтиқ, микст: Жавоҳир Соҳибов, Гулбону Қамбарбекова
Пневматик тўппонча, эркаклар: Владимир Свечников

Text to speech