Ру En O'z
3 Май 2021 2490

Бокс, енгил атлетика ва велоспорт бўйича терма жамоаларимиз мобил текширувдан ўтказилди

МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази томонидан терма жамоа вакилларини коронавирусга қарши эмлаш олдидан диспанцеризациядан ўтказиш текширувлари давом этади. Марказ ишчи гуруҳи бугун бокс, енгил атлетика ва велоспорт бўйича терма жамоаларимизнинг базаларига ташриф буюрди.

Айни пайтда мазкур терма жамоаларимиз Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида ўқув-машғулот йиғинларини олиб боришмоқда. Тиббиёт ходимлари ташриф давомида улардан ПЗР учун суртма, чуқурлаштирилган текширувлар учун қон таҳлилларини олиш билан бирга, умумий ҳолатини ҳам кўздан кечириб қайтишди.

Мазкур жараён РСТИАМ бўлим бошлиғи С.Юлчиев, кардиологлар С.Т.Парпиев, Т.Таралёва, офтальмолог Н.Расулова травматолог М.Буриев ва спорт шифокори А.Н Рузикулова томонидан ўтказилди. Тиббий кўрикдан ўтганларни барчасига COVID-19 вирусига қарши профилактик тадбирлар юзасидан навбатдаги қўшимча тавсиялар берилди.

Text to speech