Ру En O'z
11 Апрель 2023 1068

Иммаева финалда, Аҳмедова бронза медали учун курашади

Учинчи кундирки, спорт курашлари бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Қозоғистонда ўтаётган Осиё чемпионатининг финалига йўлланма олмоқда. Аёллар ўртасида кечаётган бугунги баҳсларда Жасмина Иммаева кечки дастурда олтин медаль учун кураш олиб борадиган бўлди.

-50 кг вазн тоифасида чорак финалдан баҳсга киришган ҳамюртимиз дастлаб Йи Ченни (Хитой Таипейи) 10:0, ярим финалда эса Миран Чеонни (Жанубий Корея) 8:1 ҳисобида мағлубиятга учратишга эришди. Энди финалда 2021 йилги жаҳон чемпиони япониялик Ремина Яшимотога қарши курашади. Шунингдек, -55 кг вазнда Шоҳида Аҳмедова бронза медали учун япониялик бошқа бир спортчи Рина Танака билан ҳисоб-китоб қилади.

Финал:
-50 кг: Жасмина Иммаева – Ремина Яшимото (Япония) 

Бронза медали учун:
-55 кг: Шоҳида Аҳмедова – Рина Танака (Япония)

Text to speech