Ру En O'z
11 Апрель 2023 1005

Алисэ Фахрутдинова Жаҳон кубогида

Бугун Туркиянинг Анқара шаҳрида замонавий бешкураш бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олади. Мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Алисэ Фахрутдинова ҳам иштирок этади.

16 апрелга қадар давом этадиган мусобақанинг биринчи кунида аёллар ўртасидаги саралаш баҳслари ўтказилади. Унда ҳамюртимиз қиличбозлик, сузиш, лазер-ран дастурларида ўз омадини синаб кўради. Беллашувларда Аргентина, Куба, Янги Зеландия, Цингапур, Хитой каби давлатлардан Токио-2020 Олимпиадасининг қатнашчилари иштирок этишади. Бўлажак беллашувларда юртдошимизга омад тилаймиз!

Text to speech