Ру En O'z
11 Апрель 2023 1168

Тошкентга теннис ҳавоси қайтди

Бугун пойтахтимиздаги Олимпия захиралари теннис мактабида аёллар ўртасида норасмий жаҳон чемпионати “Билли Жин Кинг кубоги” (собиқ Федерациялар кубоги)нинг Осиё-Океания минтақаси саралаш босқичи старт олади. Унда 1-гуруҳдан ўрин олган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси кейинги босқич йўлланмаси учун баҳс олиб боради.

Ушбу гуруҳдан ҳамюртларимиздан ташқари Хитой, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Япония ва Таиланд жамоалари ҳам ўрин олган. Мазкур мусобақа учун Акгул Омонмуродова, Севил Юлдашева, Сабрина Олимжонова, Мафтуна Қаҳрамонова, Гулсина Халимуллина терма жамоамиз таркибидан жой олган. Регламентга кўра, жамоалар ҳар куни айлана тизимида ўзаро баҳс олиб боришади. Ўйинлар 15 апрелга қадар давом этади.

Text to speech