Ру En O'z
10 Апрель 2023 1080

Атабоев финалда, Расулов бронза медали учун курашади

Астана шаҳри мезбонлик қилаётган спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатининг иккинчи кунида медаллар учун курашни давом эттирадиган атлетлар номи маълум бўлди. Қувонарлиси, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари кетма-кет иккинчи куни финал йўлланмасига сазовор бўлмоқда.

-67 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Аброр Атабоев мусобақага ажойиб спорт формасида етиб келганини кўрсатиб, мағлубиятсиз одимламоқда. Атабоев ортда қолган 3 беллашувда Фируз Мирзаражабов (Тожикистон), Хансу Рю (Жанубий Корея) ва Алмат Кебиспаев (Қозоғистон)ни доғда қолдирди. Юртдошимиз кечки дастурда япониялик Кётаро Согабе билан чемпионлик масаласини ҳал қилади. Шунингдек, -82 кг вазн тоифасида қатнашаётган Муҳаммадқодир Расулов бошқа бир япониялик полвон билан бронза медали учун курашади.

Финал:

-67 кг: Аброр Атабоев – Кётаро Согабе (Япония) 

Бронза медали учун:

-82 кг: Муҳаммадқодир Расулов – Юя Маета (Япония)

Text to speech