10 Апрель 2023
1191
Мерганларимиз Жанубий Америка очиқ кубогида иккита олтин медалга сазовор бўлишди
Ўқ отиш спорти бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон кубогида қатнашиш учун Перу пойтахтига етиб борди. Ҳамюртларимиз ушбу мусобақадан олдин Лима шаҳрида Жанубий Америка очиқ кубогида иштирок этишлари ҳақида маълум қилган эдик. Мусобақанинг ортда қолган кунида 2 нафар мерганимиз олтин медалга сазовор бўлишди.
Муросасиз баҳслар якунида 10 метрга пневматик милтиқдан отиш дастурида Жавоҳир Соҳибов ва Гулбону Қамбарбекова энг юқори натижа қайд этиб, мусобақа ғолибига айландилар. Аҳамиятлиси, ҳар икки спортчимиз ҳам олтин медаль учун кечган финалда аргентиналик рақибларидан устун келишди.