Ру En O'z
3 Май 2021 2448

Камондан отиш бўйича мамлакат чемпионати якунланди

29 апрель – 2 май кунлари пойтахтимиздаги Республика Олимпия захиралари коллежида камондан отиш бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Унда Республикамизнинг Навоий, Сурхондарё, Фарғона, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳридан сара мерганлар ғолиблик учун баҳс олиб боришди.

Регламентга кўра, мусобақа 60 ва 70 метр (Олимпиадага кирган масофа) масофаларда ўтказилди. Кутилганидек, пойтахтлик камончилар якунда ўз маҳоратларини намойиш этдилар. Уларга Навоий ва фарғоналик спортчилар асосий рақобат туғдиришди. Ғолиб ва совриндорлар рўйхати билан танишинг:

60+60 м.га:
Ёшлар ўртасида:
1-ўрин – Чен Яо Юй (Тошкент)
2-ўрин – Жамшид Хожаев (Тошкент)
3-ўрин – Ғанишер Саматов (Навоий)

Қизлар ўртасида:
1-ўрин – Мафтуна Маҳмудова (Тошкент)
2-ўрин – Малика Камалова (Тошкент)
3-ўрин – Нилуфар Ҳамроева (Тошкент)

Олимпик раунди:
Ёшлар ўртасида:
1-ўрин – Ғанишер Саматов (Навоий)
2-ўрин – Чен Яо Юй (Тошкент)
3-ўрин – Тигран Эсанов (Фарғона)

Қизлар ўртасида:
1-ўрин – Мафтуна Маҳмудова (Тошкент)
2-ўрин – Нилуфар Ҳамроева (Тошкент)
3-ўрин – Муниса Йўлдошева (Тошкент)

MIX беллашуви (аралаш жамоа):
1-ўрин – Бекнур Насриддинов, Малика Камалова (Тошкент)
2-ўрин – Чен Яо Юй, Мафтуна Маҳмудова (Тошкент)
3-ўрин – Темурбек Амриддинов, Мунисахон Лутфуллаева (Терма жамоа)

Жамоа беллашуви:
Ёшлар ўртасида:
1-ўрин – Тошкент-1
2-ўрин – Терма жамоа-1
3-ўрин – Навоий

Қизлар ўртасида:
1-ўрин – Тошкент-1
2-ўрин – Тошкент-2
3-ўрин – Фарғона

Таъкидлаш жоиз, мазкур мусобақа терма жамоа мураббийлар штаби учун селекция вазифасини ўтаб берди. Унда ўзини кўрсатган спортчилар терма жамоа таркибига жалб қилинади.

Text to speech