Ру En O'z
9 Апрель 2023 1021

Шарибжонов финалда, яна 3 вакилимиз бронза медали учун курашади

Қозоғистонда бошланган спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатининг биринчи кунида медаллар учун гиламга чиқадиган полвонлар номи маълум бўлди. Юнон-рум кураши бўйича ўтаётган баҳсларда Шермуҳаммад Шарибжонов (-63 кг) финал йўлланмасини қўлга киритди. Шунингдек, яна 3 нафар ҳамюртимиз бронза медали учун баҳс олиб боради. Жуфтликлар:

Финал
-63 кг:
Шермуҳаммад Шарибжонов (Ўзбекистон) - Иман Ҳоссейн Муҳаммади (Эрон) 

Бронза медали учун:
-55 кг:
Ихтиёр Ботиров (Ўзбекистон) - Тайга Ониши (Япония) 

-87 кг:
Жалгасбай Бердимуратов (Ўзбекистон) - Атабек Азисбеков (Қирғизистон) 

-130 кг:
Темурбек Насимов (Ўзбекистон) - Роман Ким (Қирғизистон)

Text to speech