9 Апрель 2023
1357
Курашчиларимиз биринчи кунни учта медаль билан якунлашди
Астана шаҳрида (Қозоғистон) спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатининг биринчи куни якунланди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси 1 та кумуш ва 2 та бронза медалига сазовор бўлди.
-63 кг вазннинг финалида курашган Шермуҳаммад Шарибжонов эронлик Имрон Муҳаммадига имкониятни бой бериб, кумуш медалга эга чиқди. Ихтиёр Ботиров (-55 кг) ҳамда Жалгасбай Бердимуратов (-87 кг) бронза медали учун кечган баҳсни муваффақиятли якунлаб, шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олишди.