Ру En O'z
10 Апрель 2023 1804

Нуржан Туякбаев жаҳоннинг энг кучли йигирма нафар чавандози орасидан жой олди

АҚШнинг Омаха шаҳрида от спорти турлари бўйича Жаҳон кубогининг финал босқичи ниҳоясига етди. Конкур дастурида “Ланселотта” лақабли тулпорда илк бор иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Нуржан Туякбаев мусобақани кучли йигирматаликда якунлади. Ғолиб ва совриндорлар рўйхати:

1. Хенрик Вон Экерман (Швеция)
2. Гарри Смолдерс (Нидерландия)
3. Хантер Холлоувей (АҚШ) …

Баҳсларда спортчилар 160 см баландликдаги тўсиқлардан сакрашди. Чавандозимиз гарчи совриндорлар қаторидан жой ололмаган бўлса ҳам от спорти тарихида янги саҳифа очди. Ўзбекистон йилкичилик ва от спорти федерацияси раиси Бахромжон Газиев, бош котиб Нодирбек Ибрагимов, бош мураббий Бекзод Курбанов, отни йўлда ва мусобака пайтида парваришлаш бўйича масъуллар Олимжон Газиев ва Миржалол Бурлиев спортчимиз Нуржон Туякбаевнинг ушбу мусобакага муваффақиятли тайёргалик кўришига катта ҳисса қўшишди.

Эслатиб ўтамиз, Нуржан Туякбаев Жаҳон кубогига 2022 йил ўтган Евросиё лигасининг ғолиби сифатида йўл олган эди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ушбу ажойиб натижа билан мамлакат йилқичилик ва от спорти федерациясини, спортчимиз ва уни мусобақага тайёрлаган мутасаддиларни самимий қутлаб, Ханчжоу-2022 Осиё ва Париж-2024 Олимпия ўйинларига олиб борилаётган тайёргарлик босқичида омад тилайди.

Text to speech