9 Апрель 2023
1127
Дзюдочи қизларимиз ҳам Японияга етиб боришди
Марко Спиттка ва Жамшид Худойберганов бошчилигидаги дзюдо бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Япониянинг Токио шаҳрида ўтказиладиган халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этиш учун кунчиқар юртга етиб борди. Ушбу йиғин 7-14 май кунлари Қатар давлати мезбонлик қиладиган жаҳон чемпионатига тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Дзюдо ватанидаги машғулотлар 21 апрелга қадар давом этади. Эслатиб ўтамиз, айни пайтда эркаклар терма жамоамиз ҳам ушбу шаҳарда йиғин ўтказмоқда.
Йиғинда қатнашадиган аёллар терма жамоаси таркиби:
Ҳалимажон Қурбонова
Сита Кадамбаева
Диёра Келдиёрова
Шукуржон Аминова
Нилуфар Эрмаганбетова
Шоҳиста Назарова
Гулноза Матниязова
Ирисхон Қурбонбоева