Ру En O'z
8 Апрель 2023 988

АҚШ ва Италия клублари билан ҳамкорлик

Республика Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёрлаш маркази АҚШ ва Италиянинг етакчи эркин кураш клублари билан ҳамкорлик меморандумини имзолади. Қайд этиш лозимки, ушбу муассаса тарбияланувчилари ёшлар ва катталар терма жамоаларимизнинг асосини ташкил этишади.

Режага кўра, ҳар икки мамлакатдаги клублар ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш учун пойтахтимизга ташриф буюради. Ўз ўрнида, ёш полвонларимиз ҳам ушбу давлатларда тажриба ошириб келиши кўзда тутилган.

Text to speech