Нуржан Туякбаев Жаҳон кубоги финалида муваффақиятли қатнашмоқда
Маълум қилганимиздек, айни кунларда АҚШнинг Омаха шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича Жаҳон кубогининг финал босқичи давом этмоқда. Унда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Нуржан Туякбаев навбатдаги дастурда муваффақиятли иштирок этиб, ҳал қилувчи босқичига йўл олди. Ҳамюртимиз ҳозирда бўлажак баҳсларга қизғин ҳозирлик кўрмоқда.
Икки кунлик баҳслар якунига кўра, 41 нафар спортчи орасидан энг яхши натижа қайд этган 30 чавандоз саралаб олинди. Қайд этиш жоиз, финалнинг ўзи ҳам икки босқичда ўтиб, биринчи сакрашдан сўнг энг сара 20 спортчи медаллар учун курашни давом эттиради. Тўсиқ баландлиги 160 смни ташкил этадиган бўлажак баҳсларда ҳамюртимизга "Ланcелотта" лақабли тулпор ҳамроҳлик қилади. Мазкур финал босқичи 8 апрель санасига белгиланган.