7 Апрель 2023
1195
Ўқ отувчиларимиз Перуга йўл олишди
Ўқ отиш спорти бўйича Ўзбекистон терма жамоаси халқаро мусобақаларда иштирок этиш учун Перу пойтахти Лима шаҳрига йўл олди. Ҳамюртларимиз 9-11 апрель кунлари Жанубий Америка очиқ чемпионатида, 11-22 апрель кунлари эса Жаҳон кубоги босқичида иштирок этишади. Қайд этиш жоиз, Жаҳон кубоги босқичи Париж-2024 Олимпия ўйинлари йўлланмаси учун рейтинг очколарини тақдим қилади. Терма жамоамиз океан ортига қуйидаги таркибда йўл олди:
Пневматик милтиқ (10 м): Вадим Скороваров, Жавоҳир Соҳибов, Мадинабону Пардабоева, Гулбону Қамбарбекова.
Пневматик тўппонча (10 м): Муҳаммад Камалов, Владимир Свечников, Умидбек Камолбеков, Ситора Эргашбоева, Ирода Азимбоева.