7 Апрель 2023
1090
Бугун шпагачиларга навбат келди
Болгарияда ўтаётган қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида шпагачилар баҳсига ҳам навбат етиб келди. Бугун ёшлар тоифасида яккалик беллашувлари ўтказилади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари қуйидаги таркибда медаллар учун жанг қилишади:
Йигитлар: Мейирхан Тимуров, Азамат Кудайберганов, Камронбек Исмоилов, Сарвар Исломов.
Қизлар: Дилназ Муртазаева, Севара Раҳимова, Шаҳноза Эгамбердиева, Азиза Ҳамидова.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтгача Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида 1 та бронза медали мавжуд.