Ру En O'z
3 Май 2021 2354

Олимпиада мавсумининг сўнгги “Катта дубулға” турнирида қатнашувчи таркибимиз маълум

5-7 май кунлари Россиянинг Қозон шаҳрида дзюдо бўйича Олимпиада мавсумининг сўнгги “Катта дубулға” турнири бўлиб ўтади. Унда терма жамоамиз вакиллари ҳам муҳрим рейтинг очколари учун кураш олиб боришади.

Ўзбекистон дзюдо федерациясининг маълум қилишича, мусобақада жамоамиз 15 нафар спортчи билан иштирок этади. Таркибга назар ташлайдиган бўлсак, унда бир қатор ёш вакилларимизнинг номини учратиш мумкин. Мураббийлар штаби Олимпиада рейтингида мустаҳкам ўринда турган етакчиларни ушбу рўйхатга киритмади. Мусобақада иштирок этадиган дзюдочиларимиз рўйхати эса қуйидагича:
Эркаклар:

-60 кг: Шарофиддин Лутфуллаев ва Дилшод Баратов
-66 кг: Дилшод Йўлдошев ва Артём Штурбабин
-73 кг: Жалолиддин Бойназаров
-81 кг: Суҳроб Турсунов ва Ғиёсжон Бобоев
-90 кг: Достон Мейлиев ва Шермуҳаммад Жандреев
-100 кг: Муҳаммадкарим Хуррамов
+100 кг: Алишер Юсупов

Аёллар:
-52 кг: Сита Кадамбаева
-70 кг: Гулноза Матниязова
-78 кг: Ирисхон Қурбонбоева
+78 кг: Рината Илматова

Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақадан сўнг Токио Олимпиадаси циклида фақатгина июнь ойида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати қолади холос. “Катта дубулға” турнири ғолиблари эса ўз ҳисобларига жаҳон ва Олимпиада рейтинги учун 1000 очкони ёзиб қўйишади.

Text to speech