Ру En O'z
6 Апрель 2023 1443

Олимпия ўйинлари қайта дунёга келганига 127 йил бўлди

Бундан 127 йил аввал, аниқроғи, 1896 йил 6 апрель куни Греция пойтахти Афина шаҳрида биринчи замонавий Олимпия ўйинлари старт олган. Айнан мана шу тарихий воқеа сабаб ушбу сана Тараққиёт ва тинчлик йўлида Халқаро спорт куни деб эътироф этилган.

2013 йилнинг 23 август куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош Ассамблеясида бир овоздан 6 апрель санасини Тараққиёт ва тинчлик йўлида Халқаро Спорт куни (International Day of Sport for Development and Peace) сифатида нишонлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинган.

Ушбу сана гарчи кўпчиликка маълум бўлмасада, спорт ҳамжамияти учун катта аҳамиятга эга. Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси юртимизда спортни янада ривожлантириш, уни янги босқичга олиб чиқиш ва Олимпизмнинг пок ва эзгу ғояларини тарғиб қилиш йўлида машаққатли фаолият олиб бораётган соҳанинг барча жонкуярларини бугунги байрам билан табриклаб қолади.

Text to speech