Дзюдочиларимиз Япония йиғинига йўл олишди
Илиас Илиадис бошчилигидаги дзюдо бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этиш учун Японияга учиб кетди. 19 апрель кунига қадар давом этадиган мазкур йиғин 7-14 май кунлари Қатар пойтахтида ўтказиладиган жаҳон чемпионатига тайёргарликнинг асосий босқичи ҳисобланади.
Машғулотлар давомида спортчиларимиз мезбон ва бошқа давлат вакиллари билан техник ҳамда тактик усуллар устида ишлашади. Жамоа Япония сафарига қуйидаги таркибда йўл олди:
Дилшодбек Баратов
Камолиддин Бахтиёров
Сардор Нуриллаев
Муҳриддин Тиловов
Обидхон Нўмонов
Муроджон Йўлдошев
Мусо Собиров
Давлат Бобонов
Жаҳонгир Маматшарипов
Музаффарбек Тўрабоев
Алишер Юсупов
Шоҳруҳ Бахтиёров
Режага кўра, йиғинда Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ҳам иштирок этиши кўзда тутилган. Қизларимиз 7 апрель санасида кунчиқар юртга учиб кетишади.