Ру En O'z
5 Апрель 2023 1075

Достон Ёқубов ва Музаффарбек Тўрабоевни табриклаймиз!

Бугун ўз йўналишларида катталар ўртасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган ўзбек полвонлари Достон Ёқубов ва Музаффарбек Тўрабоев таваллуд айёмларини нишонлашмоқда.

Достон Ёқубов 1995 йил 5 апрель куни Тошкент вилоятида туғилган. Рио-2016 Олимпия ўйинлари иштирокчиси. 2017 йил Анахайм (АҚШ) шаҳрида ўтган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида -67 кг вазн тоифасида силтаб кўтариш машқида олтин медалга сазовор бўлган. 2021 йил Тошкентда ўтган дунё биринчилигида эса даст кўтариш йўналишида кумуш, силтаб кўтариш ва икки кураш бўйича олтин медални қўлга киритган. Шунингдек, унинг ҳисобида 2018 йилги Осиё ўйинларининг кумуш, 2022 йилги қитъа чемпионатининг олтин медаллари ҳам мавжуд.

Музаффарбек Тўрабоев 2000 йил айнан шу куни Сурхондарё вилоятида дунёга келган. 2020 йил -100 кг вазн тоифасида ёшлар ва катталар ўртасида мамлакат чемпионлигини қўлга киритган дзюдочимиз қисқа вақт ичида жаҳон ареналарида ҳам ўз сўзини айта олди. 2021 йил Тошкент ва Тбилиси, 2022 йил Париж “Катта дубулға” мусобақасида бронза медалига сазовор бўлди. 2022 йил пойтахтимизда ўтган жаҳон чемпионатида эса олтин медални қўлга киритди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ҳар икки спортчимизни туғилган куни билан қутлаб, уларга узоқ умр, мустаҳкам саломатлик ва янги ғалабалар тилаб қолади.

Text to speech