Ру En O'z
3 Май 2021 2468

Ўзбекистон чемпионатида рапира усталари баҳслашмоқда

Хабар берганимиздек, айни кунларда пойтахтимизда қиличбозлик бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати давом этмоқда. Ҳозирда рапира йўналиши бўйича беллашувлар бўлиб ўтмоқда.

Тақвимга кўра, дастлаб яккалик беллашувлари бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди. Унда эркаклар ўртасида андижонлик Муҳаммадюсуф Асранов ғолибликни қўлга киритган бўлса, аёллар баҳсида тошкентлик Мадинабону Парпиева ўз ғалабасини тантана қилди.

Қиличбозлик бўйича Ўзбекистон чемпионати
Эркаклар, рапира:

1. Муҳаммадюсуф Асранов (Андижон)
2. Ильяс Молина (МҲСК)
3. Дониёр Саъдуллаев (Тошкент)
3. Аҳмадиллохон Солиҳожиев (Андижон)

Аёллар, рапира:
1. Мадинабону Парпиева (Тошкент)
2. Гулмира Зияева (Фарғона)
3. Умида Илёсова (Самарқанд)
3. Камила Мирзаева (Тошкент)

Бугун ушбу йўналишда энг кучли жамоалар аниқлаб олинади.

Text to speech