Наманганда велотрек бўйича халқаро мусобақа якунланди
Наманганда велотрек бўйича “Silk Road Namangan” халқаро мусобақасининг иккинчи босқичи ниҳоясига етди. Унда 5 мамлакатдан 120 нафар спортчи ғолиблик учун беллашди. Турнирнинг охирги кун дастурида атлетлар скретч, “Elimination”, мэдисон ва кейрин дастурларида ғолиблик учун баҳс олиб боришди. Муросасиз кечган пойгаларда ҳамюртларимиз қатор совринли ўринларни эгаллашди. Ғолиб ва совриндорлар билан танишинг:
Скретч, эркаклар:
1. Руслан Элюбаев (Қозоғистон)
2. Рамиз Динмуҳаммедов (Қозоғистон)
3. Дзианис Мазур (Беларусь)
Аёллар:
1. Каролина Бирук (Беларусь)
2. Янина Кускова (Ўзбекистон)
3. Екатерина Кнебелева (Ўзбекистон)
"Elimination", эркаклар:
1. Рамиз Динмуҳаммедов (Қозоғистон)
2. Дзианис Мазур (Беларусь)
3. Владислав Гутовский (Россия)
Аёллар:
1. Маргарита Мисюрина (Ўзбекистон)
2. Анастасия Колесава (Беларусь)
3. Каролина Бирук (Беларусь)
Мэдисон, эркаклар:
1. Дзанис Мазур, Роман Тишко (Беларусь)
2. Кирилл Маликов, Александр Иванов (Россия)
3. Рамиз Динмуҳаммедов, Дмитрий Носков (Қозоғистон)
Аёллар:
1. Олга Забелинская, Маргарита Мисюрина (Ўзбекистон)
2. Нафосат Козиева, Екатерина Кнебелева (Ўзбекистон)
3. Каралина Бирук, Анастасия Колесева (Беларусь)
Кейрин, эркаклар:
1. Чеук Ҳеи То (Гонконг)
2. Тсун Хо Юнг (Гонконг)
3. Кирил Курдиди (Қозоғистон)
Аёллар:
1. Йиу Чо Енг (Гонконг)
2. Фиби Тунг (Гонконг)
3. Винг Сзе НГ (Гонконг)