Ру En O'z
3 Апрель 2023 1326

Тахмина Икромова Жаҳон кубогида яна иккита медалга сазовор бўлди

Болгариянинг София шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи ўз якунига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Тахмина Икромова 1 тадан олтин ва бронза медалларини қўлга киритди. Ҳамюртимиз олтин медалга тасмадаги машқда сазовор бўлди. Унинг тўпдаги дастури эса бронза медалини келтирди.

Тасма:
1. Тахмина Икромова (Ўзбекистон) – 30.900
2. Элжана Таниева (Қозоғистон) – 30.900
3. Барбара Домингос (Бразилия) – 30.650

Тўп:
1. Стилияна Николова (Болгария) – 35.000
2. София Рафаели (Италия) – 33.150
3. Тахмина Икромова (Ўзбекистон) – 31.750

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз ушбу босқич доирасида кўпкураш йўналишида ҳам бронза медали билан тақдирланган эди.

Text to speech