Светлана Осиповани табриклаймиз!
Бугун таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакили Светлана Осипова таваллуд айёмини нишонламоқда.
Светлана Осипова 2000 йил 3 май куни Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида таваллуд топган. Осипова ёш бўлса ҳам таэквондода энг юқори вазн тоифасида (+73 кг) қатор муваффақиятларга эришиб келмоқда. Жумладан, 2017 йил Жанг санъати ва ёпиқ иншоотдаги Осиё ўйинлари, Ислом бирдамлик ўйинлари совриндори бўлди. 2018 йил эса Осиё ўйинлари бронза медали соҳибасига айланди. Осипова 2019 йил Япониянинг Чиба шаҳрида ўтказилган Гран-прининг ҳам шоҳсупасига кўтарилишга муваффақ бўлган. Ҳозирда Токио-2020 лицензион мусобақасига ҳозирлик кўрмоқда.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Светлана Осиповани таваллуд айёми билан табриклаб, унга янада улкан муваффақиятлар, сиҳат-саломатлик тилаб қолади.