3 Апрель 2023
1137
Бугун Уси шаҳри (Хитой) мезбонлик қилаётган таэквондо WТ бўйича "Катта дубулға" турнири ўз якунига етади
Ушбу кун дастурида Ўзбекистон терма жамоасининг 5 нафар аъзоси медаллар учун жанг қилади. Аҳамиятлиси, -58 кг вазндаги икки спортчимиз илк босқичда ўзаро тўқнаш келишган. Ҳамюртларимизнинг биринчи босқичдаги рақиблари билан танишинг:
+73 кг: Светлана Осипова - Лорена Брендл (Германия) / Дана Азран (Исроил)
-58 кг: Амирбек Тўраев - Назарали Назаров
-80 кг: Жасурбек Жайсунов - Мингкуан Менг (Хитой)
-80 кг: Шуҳрат Салаев - Мирҳошим Ҳусайни (Эрон)