2 Апрель 2023
1098
Қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионатини бронза медали билан бошладик
Болгариянинг Пловдив шаҳрида ўтаётган қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг бугунги куни Ўзбекистон терма жамоаси учун омадли якунланди. Ўсмирлар тоифасида кечган сабля дастурида Наргиза Жаксибаева бронза медалини қўлга киритди.
Ҳамюртимиз саралаш босқичи давомида Гонконг, Румыния, Япония, Буюк Британия вакилларини мағлубиятга учратди. Бироқ ярим финалда венгриялик Эмесе Домонкосга имкониятни бой бериб қўйди ва учинчи ўринни эгаллади.