2 Апрель 2023
1338
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Анталья “Катта дубулға” турнирини битта бронза медали билан якунлади
Туркиянинг Анталья шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” мусобақаси ўз поёнига етиб бормоқда. Ўзбекистон терма жамоаси мазкур турнирдаги иштирокини якунлади.
Афсуски, оғир вазн тоифасида баҳс олиб борган ҳамюртларимиз медаллар учун курашни эрта тарк этишди. Шу тариқа, -52 кг вазн тоифасида Сита Қадамбоева қўлга киритган бронза медали терма жамоамиз учун ягона бўлиб қолди.
Қайд этиш жоиз, терма жамоамиз мураббийлар штаби мазкур мусобақага захира таркиб вакилларини жалб қилган эди. Мусобақадан сўнг иштирокчи давлатлар халқаро ўқув-машғулот йиғинида қатнашишади. Ўзбекистон терма жамоаси ҳам мазкур йиғинда иштирок этиб, жаҳон чемпионатига тайёргарликни давом эттиради.