Ишчи гуруҳ бу сафар Зангиота, Янгийўл ва Чиноз туманларига ташриф буюрди
Тошкент вилоятида спорт ва ёшлар ишлари соҳасида амалга оширилаётган ишларни ўрганиш юзасидан тузилган Республика ишчи гуруҳи яна бир қатор ҳудудларни кўздан кечирди. Мутасаддилар бу гал Зангиота, Янгийўл, Чиноз туманларида бўлиб, у ерлардаги шароитларни ўрганишди.
МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов ҳамда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг бўлим бошлиғи Акром Низаметдинов бошчилигидаги ишчи гуруҳ ҳар бир ҳудудда бўлгани каби дастлаб туманларда фаолият олиб бораётган мутахассислар билан кун тартибидаги мавзулар юзасидан йиғилиш ўтказди. Унда мавжуд масалалар муҳокама қилиниб, масъулларнинг вазифалари белгилаб олинди.
Шундан сўнг ушбу туманларда фаолият олиб бораётган баъзи спорт объектлари кўздан кечирилди. Ўрганиш давомида ҳар бир мактабнинг тиббиёт пункти, тўгараклар жадвалига алоҳида эътибор қаратилди. Бошқа туманларда бўлгани каби мазкур ҳудудларда ҳам спорт мактабларининг моддий-техник базасини янада кучайтириш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш бўйича қўшимча кўрсатмалар берилди.