31 Март 2023
983
Антальядан яна бир хушхабар
Айни пайтда камондан отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Туркиянинг ушбу шаҳрида ўтказилган "Kahraman Bagatir" турнирида иштирок этди. Мусобақанинг сўнгги кун баҳсларида йигитларимиз жамоавий йўналишда бронза медалларини қўлга киритишди.
Ярим финалда Испанияга 5:6 ҳисобида имкониятни бой берган Амирхон Содиқов, Озодбек Унгалов ва Чен Яо Юй триоси бронза медали учун баҳсда Саудия Арабистони вакилларига ҳеч қандай имконият қолдирмай 6:0 ҳисобида устун келишди. Терма жамоамиз енди 18-23 апрель куни ушбу шаҳарда ўтадиган Жаҳон кубогининг биринчи босқичигача ўқув-машғулот йиғинини ўтказади.