FIFA World Cup 2026
1-тур
Uzbekistan Uzbekistan
VS
Colombia Colombia
🗓 18 июн · 07:00 Тошкент 🏟 Мехико шахри, Ацтека стадиони
-- Кун
-- Соат
-- Минут
-- Секунд
2-тур
Portugal Portugal
VS
Uzbekistan Uzbekistan
🗓 23 июн · 22:00 Тошкент 🏟 Стадион NRG, Хьюстон
-- Кун
-- Соат
-- Минут
-- Секунд
3-тур
DR Congo DR Congo
VS
Uzbekistan Uzbekistan
🗓 28 июн · 04:30 Тошкент 🏟 Стадион «Мерседес-Бенц», Атланта
-- Кун
-- Соат
-- Минут
-- Секунд
31 Март 2023 2018

Уси шаҳрида (Хитой) таэквондо WТ бўйича "Катта дубулға" турнирининг саралаш баҳслари якунига етди

Иккинчи кун беллашувларида ўтган квалификацияда қуйидаги 4 нафар ҳамюртимиз финал йўлланмасини қўлга киритди.

-58 кг: Амир Тўраев
-58 кг: Назарали Назаров
-80 кг: Шуҳрат Салаев
-80 кг: Жасур Жайсунов

Шу тариқа, 2-3 апрель кунлари ўтадиган финал босқичида Ўзбекистон терма жамоасининг жами 8 нафар аъзоси ғолиблик учун курашни давом эттирадиган бўлди. Эслатиб ўтамиз, кечаги баҳсларда Мадина Маннопова (-49 кг) ҳамда Никита Рафалович (+80 кг) ҳам саралашдан муваффақиятли ўтишган эди. Шунингдек, Улуғбек Рашитов (-68 кг) ва Светлана Осипова (+73 кг) ташкилий қўмитанинг махсус таклифномаси асосида тўғридан тўғри финалга йўл олишган. Қайд этиш жоиз, Осипова гарчи финал йўлланмаси нақд қилган бўлса ҳам, жанг амалиётига эга бўлиш мақсадида мураббийлар штабининг қарори билан саралаш баҳсларида қатнашиб, бугун ўз вазн тоифасида ғалаба қозонди.

Text to speech