Ру En O'z
31 Март 2023 955

Чавандозимиз Жаҳон кубогининг финал босқичига жўнаб кетди

От спортининг конкур йўналиши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Нуржан Туякбаев жорий йилнинг 4-6 апрель кунлари АҚШнинг Омаха шаҳри (Небраска штати) мезбонлик қиладиган Жаҳон кубогининг финал босқичида иштирок этиши ҳақида маълум қилган эдик. Бугун мусобақада қатнашадиган Ўзбекистон делегацияси океан ортига йўл олди.

Турнирда 5 қитъанинг 19 мамлакатидан ташриф буюрадиган 41 нафар энг кучли чавандозлар баҳс олиб боришади. Беллашувлар давомида ҳамюртимизга "Ланселотта" лақабли тулпори ҳамроҳлик қилади. Эслатиб ўтамиз, спортчимиз ўтган йили 11 мамлакат вакиллари ўртасида Евросиё минтақасида кечган саралаш баҳсларида энг юқори балл жамғариб, ушбу нуфузли турнирга йўл олган эди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси илк бор АҚШдаги ушбу нуфузли мусобақада иштирок этадиган чавандозимизга омад ва зафарлар тилайди.

Text to speech